Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Режали таъмирлаш ишлари сабабли 3 август куни соат 18:00 га қадар Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Учтепа туманларидаги қатор ҳудудларда электр энергияси етказиб бериш вақтинча тўхтатилди. Чекловлар тармоқларда хавфсизликни таъминлаш ҳамда профилактика ишларини олиб бориш билан боғлиқ.
Расмий хабарга кўра, Мирзо Улуғбек туманининг "Қўҳисим", "Кумушкон", "Геология" ва "Боймуҳамедов" маҳаллалари ҳамда бир неча кўчалардаги кўп қаватли хонадонлар манзилли равишда тармоқдан узилган. Учтепа туманида эса "Якдил", "Оқшом", "Хондамир муаллим", "Виждон", "Қози гўзар Гулистон" кўчалари ва 30-массивдаги 20–33-уйлар таъминотсиз қолган.
Шунингдек, таъмирлаш ишлари якунлангач, электр энергияси қайта тикланиши билдирилган. Соҳа масъуллари келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўраган.
Ушбу чоралар келгусида тизимнинг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган.
Олдинроқ ҳам Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида электр узатиш тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани ва юзага келиши мумкин бўлган аварияларнинг олдини олиш мақсадида электр таъминоти вақтинча ўчирилганди.

Изоҳлар мавжуд емас