Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентнинг Янгиҳаёт ва Сергели туманларида 12 август соат 08:00 дан 15 август соат 17:00 гача газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Шунингдек, Бектемир туманининг айрим ҳудудларида 12 август куни соат 10:00 дан 18:00 гача табиий газ етказиб беришда узилиш бўлади.
Янгиҳаёт ва Сергели туманларидаги узилиш эски газ тақсимлаш пункти ҳамда ер ости газ қувурини алмаштириш ишлари билан боғлиқ. Бу даврда Янгиҳаётдаги 15 та, Сергелидаги 16 та маҳаллада жойлашган хонадонлар, кўп қаватли уйлар ва улгуржи истеъмолчилар газсиз қолади.
Янгиҳаёт туманида "Йўлдош", "Машъал", "Олчазор", "Хушнуд", "Навқирон", "Ёрқин ҳаёт", "Чароғон", "Чорбоғ", "Виқор", "Ал-Фарғоний", "Дўстлик", "Иқбол", "Тошкент", "Файзли" ва "Чортоқ" маҳаллаларида, Сергели туманида эса "Меҳригиё", "Ўзгариш", "Ҳабибий", "Мададкор", "Зийна", "Эзгулик', "Янги Сергели", "Соҳибқирон", "Софдил", "Сўғдиёна", "Иттифоқ", "Нилуфар", "Саховат", "Қипчоқ", "Қут-барака" ва "Дарё бўйи" МФЙлари ҳудудида таъминот тўхтатилади.
Бектемир туманидаги узилиш эса "Устозлар", "Намуна", "Иттифоқ", "Зумрад", "Барҳаёт" ва "Нурли йўл" маҳаллаларида, шунингдек, Шодиёна, Шодлик ҳамда Бекшоҳ кўчаларидаги истеъмолчиларга таъсир қилади. Бу ерда 1 350 та хонадон ва 25 та улгуржи истеъмолчи газ таъминотидан вақтинча узилади.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, газ таъминоти босқичма-босқич қайта тикланиши маълум қилинган.

Изоҳлар мавжуд емас