Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Пойтахт ҳокимлигига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкентнинг метро бекатларида йўналиш тузишга ёрдам берувчи махсус ахборот киосклари ишга туширилади.
"Биз махсус ахборот киоскаларини ўрнатмоқчимиз. Шу туфайли ҳар қандай йўловчи исталган бекатига қандай қилиб бориш ҳақида батафсил маълумот топа олади. Масалан, йўловчи "Амир Темур майдони" бекатида бўлиб, "Сергели-5" бекатига бориши керак. У ахборот киоскасига бориб, бошланғич ва якуний нуқтани танлайди ва йўналиш унга дарҳол кўрсатилади", - деди Тошкент метрополитенининг маркетинг бўлими бошлиғи Зарина Мансурова.
Унинг сўзларига кўра, ахборот киосклари ёрдамида йўловчилар ўз жойлашуви ва яқин атрофдаги диққатга сазовор жойлар ҳақида батафсил маълумот олишлари мумкин бўлади. Ҳозирча бундай ахборот киоскаларининг 10 та бекатда ўрнатилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамизки, метрода йўл ҳаққи оширилмайди. Аксинча, нархни камайтириш ва чегирмалар жорий этиш кўзда тутилган.
Изоҳлар мавжуд емас