Тошкентнинг “Room 5” қаҳвахонаси ёпилиши ҳақида эълон қилди
Жамият

Тошкентнинг “Room 5” қаҳвахонаси ёпилиши ҳақида эълон қилди

338

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тошкентнинг “Room 5” қаҳвахонаси   эгалари ёпилаётганликлари ҳақида маълум қилишди. Мухбиримиз хабар беришича, қаҳвахона карантин жорий этилиши муносабати билан келиб чиққан қийинчликларга бардош бера олмаган.

Сал кам бир ой олдин, 11-май куни қаҳвахона етказиб бериш ва “takeaway” режимида қайта ишга тушгани ҳақида эълон қилган эди. Бироқ, “Room 5”нинг Instagram-аккаунтида RIP ёзувли хабар эълон қилинган.

“Room 5” асосчиларидан бири - Анастасия Уханованинг Facebook даги саҳифасида таъкидланишича, карантин чекловлари пайтида қаҳвахона ижара ҳақини тўлай олмаган. Бироқ, бинонинг эгаси тўлов муддатини узайтирмаган ва уни бошқа ижарачиларга топширган. Шу сабабли, “Room 5” эгалари қаҳвахонани бизнес сифатида сота олмаганлар ва мулкни қисмларга бўлиб сотишга тўғри келган.

"Мен бизнинг Румни бутун умр эслайман. У худди боладек...”,- деб ёзган Анастасия Уханова.

Тадбиркорнинг айтишича, у бошқа бир бизнесини онлайн-форматга ўтказган. “Room 5”ни қайта очишга ҳаракат қиласизми, деган саволга Анастасия Уханова: "Энди Ўзбекистонда эмас, бу аниқ", - деб жавоб берди.

Эслатиб ўтамизки, май ойининг ўрталарида ресторатор Лазиз Ғуломов ҳукуматни инқироз шароитида қолган жамоат овқатланиш соҳасига ёрдам бериш учун қатътий чоралар кўришга, шу жумладан бир ярим йил муддатга солиқ   тўлашдан озод қилишга чақирган эди.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+