Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Эртага, 11 декабрь куни, "Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиали маълумотига кўра, пойтахтнинг Чилонзор, Олмазор ва Сергели туманларининг айрим ҳудудларида газ тақсимлаш пунктларини янгилаш ва таъмирлаш ишлари сабабли табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Қуйидаги ҳудудларда вақтинчалик газ ўчирилади:
Олмазор тумани соат 08:00 дан 18:00 гача:
• "Қизғалдоқ" МФЙ ҳудудидаги 125 та ерли хонадон ва 2 та кўп қаватли уй.
• 5 та улгуржи (корхона) истеъмолчи.
Чилонзор тумани соат 08:00 дан 18:00 гача:
• К.Шарипова кўчасидаги ноаҳоливий (улгуржи) истеъмолчилар.
Сергели тумани соат 10:00 дан 17:00 гача:
• "Юқори Дархон" МФЙ ҳудуди.
Газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти босқичма-босқич қайта тикланишини билдирган.

Изоҳлар мавжуд емас