Загрузка
Загрузка
Тошкентнинг учта туманини ичимлик суви билан таъминлаш тўхтатилади
Жамият

Тошкентнинг учта туманини ичимлик суви билан таъминлаш тўхтатилади

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​  Тошкент шаҳрининг Олмазор, Шайхонтоҳур ва Учтепа туманларида 14 октябрь соат 09:00 дан 15 октябрь соат 15:00 гача ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади. "Тошкент шаҳар сув таъминоти" жамияти куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Компания хабар беришича, сув таъминоти узиладиган ҳудудларга махсус техникалар орқали ичимлик суви етказиб берилади. Айрим манзилларда қозонхоналардаги сув таъминоти тўхташи сабабли иссиқ сув ҳам вақтинча бўлмаслиги мумкин.

Олмазор туманида "Тараққиёт", "Қорасарой", "Намуна", "Гуручариқ", "Ҳазрати Имом", "Чимбой", "Ғани Азамов", "Орзу", "Зиё", "Университет", "Зиёкор", "Мирзо Ғолиб", "Чиғатой", "Оқтепа", "Шифокорлар", "Аллон" ва "Чиғатой дарвоза" маҳаллаларида сув таъминоти тўхтатилади. Шунингдек, "Олмазор сити" кўп қаватли уйлари, 2-сон шаҳар туғруқ мажмуаси, Олмазор суди биноси, "Акфа медлайн" клиникаси, Урология шифохонаси, Кўксарой шифохонаси, Талабалар шаҳарчаси ва ётоқхоналари, Ҳазрати Имом масжиди, Бароқхон мадрасаси ҳамда 1-сонли шаҳар сил касалликлари клиник шифохонаси ҳам вақтинча сувсиз қолади.

Шайхонтоҳур туманида "Ўзбекистон", "Белтепа", "Зафаробод", "Ҳувайдо", "Ипакчи", "Кўкча", "Шофайз" ва "Бўстон" маҳаллаларида таъминот тўхтатилади. Шунингдек, 2-тор Ипакчи, 1-тор Нуробод, Зафаробод ва Ипакчининг 1-, 2-, 3-, 4-, 5-тор кўчалари, Фаробий, Улуғбекнинг 1-, 2-, 3-, 4-, 5-, 6-тор кўчалари, Қизилғунча ва Нурфайз кўчаларида ҳам сув бўлмайди.

Учтепа туманида эса "Дегрез", "Боғи чинор", "Бегобод", "Қорийоғди", "Хондамир", "Нишабариқ", "Шарқ юлдузи", "Шофайз боғи", "Пахтакор", "Кўкча", "Оқтепа", "Журжоний", "Абдулла Қодирий", "Бешқайрағоч", "Ҳайратий" ва "Давлатобод" маҳаллаларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Қўшимча маълумот олиш учун фуқаролар қуйидаги рақамларга мурожаат қилиши мумкин: (+998 71) 256-10-95, (+998 71) 252-60-08 ёки 1054.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...