Загрузка
Загрузка
Классик шахматда вақт назорати ўзгариши мумкин
Спорт

Классик шахматда вақт назорати ўзгариши мумкин

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. FIDE Бош Ассамблеяси классик шахмат мусобақаларида қисқароқ вақт назоратини жорий этишга қаратилган резолюцияни қабул қилди. 

Ҳужжатга кўра, классик шахматда 60+30 вақт назоратини қўллаш учун энди FIDE нинг махсус тасдиғи талаб этилмайди, шунингдек, айрим мусобақаларда 45+30 форматидан фойдаланиш имконияти ҳам ўрганилмоқда. Бироқ ушбу янгиликлар ҳозирча узил-кесил кучга киргани йўқ. 

Якуний қоидалар ва тартиб-таомиллар FIDE Кенгаши томонидан тўлиқ ишлаб чиқилиши ҳамда тасдиқланиши лозим. 

Халқаро шахмат федерацияси ушбу ташаббус орқали классик шахматнинг нуфузи ва моҳиятини сақлаб қолган ҳолда, турнирларни ўтказиш муддатларини қисқартириш ҳамда уларни ташкилий жиҳатдан қулайроқ ва томошабоп қилишни мақсад қилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ xалқаро шахмат федерацияси (FIDE) 2026 йил учун шахматчиларнинг FIDE Circuit айланма тизимидаги янгиланган рейтингини эълон қилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...