Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz ЯА. Ольга Бузова илк бор Тошкентда чиқиш қилди. Мухбиримиз берган маълумотга кўра,томошабинлар россиялик хонандага чопон ва бир олам гул беришган.
Бузова 17 февралга ўтар кечаси Тошкентга учиб келган ва шу заҳоти шаҳар бўйлаб сайр қилишни бошлаган. Унинг Instagramида пойтахтнинг диққатга сазовор жойлари фонида олинган суратлари чоп этилган.
Концерт ўша куни кечқурун Халқлар дўстлиги саройида бўлиб ўтди. Шу билан бирга, Ольга Бузова у учун гримлаш хонасида тайёрлаб қўйилган анъанавий шарқона зиёфатни суратга олишни унутмаган.
"Ҳолва, ёнғоқ, майиз, қуритилган ўрик... Кўрдингизми, энди менинг рационимда колбаса йўқ. Мен тўғри овқатланишга ҳаракат қиламан", - дея хонанда ўз суратига изоҳ қолдирган.
Концерт кўплаб томошабинларни тўплаб, нафақат тошкентликлар, балки ўз саҳифасида буни тан олган хонандада ҳам ёрқин таассуротлар қолдирган:
“Тилим ожиз...Тошкент ақл бовар қилмас даражада. Мен бу кечани узоқ эсга оламан. Бугун Халқлар дўстлиги саройида ғайриоддий энергетика эди. Рахмат. Сизнинг Олянгиз”.
Концертдан сўнг томошабинлар россиялик хонандага гул ва бошқа совғалар, жумладан миллий чопон совға қилишди. Бузова дарҳол уни кийиб суратга тушди.
Изоҳлар мавжуд емас