Загрузка
Загрузка
"Тошшаҳартрансхизмат" – автобусларда  “қуён” бўлиб юриш учун 22.3 минг сўм жарима тўланади
Жамият

"Тошшаҳартрансхизмат" – автобусларда “қуён” бўлиб юриш учун 22.3 минг сўм жарима тўланади

306
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. "Тошшаҳартрансхизмат"нинг огоҳлантиришича, пойтахт жамоат транспортида “қуён” бўлиб юриш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи (22300 сўм) ҳажмида жарима тўлашга тўғри келинади. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда. 

Бу Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилган.

Эслатиб ўтамизки, 1 январь кунидан бошлаб Тошкентда жамоат транспорти учун тўловлар нақд пул шаклида қабул қилинмайди, фақат транспорт карталаридан фойдаланилади.

Шунингдек, “проездной”лар ҳам бекор қилинади. Имтиёзларга эга бўлган шахслар, шунингдек, талабалар ва ўқувчилар учун тегишли транспорт карталари жорий этилади.

Бундан ташқари, Тошкент автобусларида йўл кира ҳаққининг учта варианти тадбиқ қилинади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...