Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Тошшаҳартрансхизмат” маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг ягона гувоҳномалари 1 январдан кейин ҳам ўз кучида қолади.
Эслатиб ўтамизки, 1 январдан бошлаб Тошкентда жамоат транспорти учун тўлов нақд шаклда қабул қилинмайди, фақат транспорт карталаридан фойдаланилади.
“Шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг ягона гувоҳномалари 2021 йилнинг 1 январдан ўз кучида қолади. Яъни мазкур гувоҳномалар 2021 йилнинг 1 январидан электрон шаклга ўтказилмайди”,- дея маълум қилмоқда “Тошшаҳартрансхизмат”.
Транспортдан бепул фойдаланиш ҳуқуқига қуйидагилар эга:
-
ҳарбий хизматчилар орасидан 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари;
-
1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва 1- гуруҳ уруш ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахслар;
-
1941-1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;
-
Афғонистон Республикаси ва бошқа мамлакатлар ҳудудида ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган собиқ байналминал ҳарбий хизматчилар;
-
ҳақиқий муддатли хизматда бўлган ҳарбийлар ва шартнома асосидаги оддий ва сержант таркиби ҳарбий хизматчилари;
-
Чернобил АЭС аварияси оқибатида нурланиш касаллигига чалинган шахслар;
-
кўзи ожиз ногиронлар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар.
Изоҳлар мавжуд емас