"Тошшаҳартрансхизмат" – электрон  йўл чипталарини шаҳардаги 70та  шаҳобчадан сотиб олиш  мумкин  бўлади
Жамият

"Тошшаҳартрансхизмат" – электрон йўл чипталарини шаҳардаги 70та шаҳобчадан сотиб олиш мумкин бўлади

482

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Тошшаҳартрансхизмат”га ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, 2021 йилнинг 1 янвридан бошлаб электрон йўл чипталарини шаҳардаги 70та шаҳобчадан сотиб олиш мумкин бўлади 

“2021 йил 1 январдан бошлаб "АТТО" оператори томонидан тақдим этиладиган имтиёзли (талаба, ижтимоий, ўқувчи) транспорт карталарини Тошкент шаҳридаги 70 та ойлик йўл чипталари сотиш шаҳобчаларидан, керакли ҳужжатларни тақдим этган ҳолда, фақатгина сиз танлаган тариф учун тўловни амалга ошириб, имтиёзли транспорт карталарини бепул қабул қилишингиз мумкин”, - дея қайд этмоқда “Тошшаҳартрансхизмат” .

Шунингдек, компаниянинг таъкидлаб ўтишича, йўловчиларга ноқулайлик туғдирмаслик мақсадида январь ойидан сотувга чиқариладиган электрон ойлик йўл чипталари 2021 йил январ ойи учун автоматик тарзда 30 кунлик тарифлар билан тақдим этилади.


Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+