“Тошшаҳартрансхизмат” -  метрода  йўл кира ҳаққи оширилмайди.  Аксинча, нархни камайтириш ва чегирмалар бериш режалаштирилган
Жамият

“Тошшаҳартрансхизмат” - метрода йўл кира ҳаққи оширилмайди. Аксинча, нархни камайтириш ва чегирмалар бериш режалаштирилган

416

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бугун ОАВда метро йўловчиларидан масофага қараб тўлов ундириш режалаштирилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. Айрим фойдаланувчилар томонидан бу тўловнинг оширилиши сифатида қабул қилинган. Batafsil.uz мухбири масалага аниқлик киритишга ҳаракат қилди.

"Тошшаҳартранхизмат"нинг ташқи алоқалар ва инвестиция лойиҳалари бўлими бошлиғи Шаҳбоз Ғофуровнинг айтишича, пойтахт жамоат транспортида 1400 сўмдан ортиқ ҳақ тўланмайди.

Эслатиб ўтамизки, жамоат транспорти учун табақалаштирилган тўлов тизими ҳақида 2020 йилнинг ноябрида эълон қилинган эди. Бу чорани жорий йилнинг иккинчи чорагида амалга ошириш белгиланган.

Мутахассиснинг айтишича, энг кам тариф 7 километргача (автобус, машруткалар) бўлган йўналишларда ўрнатилади. 15 километргача бўлган масофалар учун ўртача йўл ҳақи белгиланади. Бу масофадан кўпроқ қатнайдиган йўловчилар 1400 сўм тўлайди холос. Метронинг барча йўналишларида кир ҳаққи бир хил бўлади. Табақалаштирилган тўлов тартиби метрога таъсир қилмайди.

Бундан ташқари, "Тошшаҳартранхизмат" вакилининг сўзларига кўра, ҳалқа линияси қурилиши тугагандан сўнг метродан фойдаланиш нархларини камайтириш, шунингдек, транспорт карталари орқали транспортдан нақдсиз шаклда фойдаланадиган йўловчилар учун чегирмалар жорий этиш   режа қилинган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...