Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Тошшаҳартрансхизмат” жамоат транспортида йўл кира хаққини оширишга одамларни тайёрлашни давом этмоқда. Сўров натижаларига кўра, респондентларнинг тахминан 70 фоизи кўпроқ тўлашга тайёр.
Компания ўзининг Telegram каналида сўров ўтказиб, транспорт соҳаси ходимларининг иш ҳақини кўтариш, транспорт хизматлари сифатини ошириш ва транспорт воситаларининг техник ва санитария ҳолатини яхшилаш учун жамоат транспортида тарифни оширишга нима дейсиз, деган савол билан мурожаат қилган.
Жавоблар қўйидагича таклиф қилинган:
-
Ҳа, розиман
-
Йўқ, ҳозирги вазият қониқтиради
-
Менга фарқи йўқ. Жамоат транспортидан фойдаланмайман
-
Тарифни камроқ оширилишига розиман.
Қизиғи шундаки, сўровнинг рус ва ўзбек тилидаги версияларидаги биринчи вариант (ҳа, розиман) учун ҳам, тўртинчиси (тарифнинг камроқ оширилишига розиман) умуман олганда респондентларнинг 70%га яқини овоз берган. Қолаверса, жавобларнинг биринчи варианти етакчилик қилмоқда, яъни нима бўлишидан қатъи назар, одамлар нархнинг ўсишига рози экан. Ўсишига қарши - тахминан 25% киши овоз берган. Ушбу хабарни ёзиш пайтида 1 мингга яқин киши ўз муносабатини билдирган.
Бироқ, савол остида яна бир савол бор. Мабодо кўпроқ тўлайдиган бўлсак, хизматлар сифати ошармикан?
Илгарироқ маълум қилганимиздек, “Тошшаҳартрансхизмат” ва Ирландиянинг AARC консалтинг компанияси пойтахтда жамоат транспортини ривожлантириш стратегиясини тайёрламоқда. Ушбу ҳужжатнинг асосий тезисларидан бири шундаки, компаниянинг қарзлари ўсишни давом этмоқда, бунинг асосий сабаби эса йўл ҳаққининг арзонлигидир.
Изоҳлар мавжуд емас