Транспорт вазирлиги: авиачипталарнинг юқори нархлари ватандошларимизни олиб келиш учун чартер рейсларини ташкил этувчи туроператорлар томонидан белгиланади
Жамият

Транспорт вазирлиги: авиачипталарнинг юқори нархлари ватандошларимизни олиб келиш учун чартер рейсларини ташкил этувчи туроператорлар томонидан белгиланади

380

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Транспорт вазирлиги ватандошларимизни олиб келиш учун ташкил этилган рейслар чипталарининг нархи қимматлилиги бўйича изоҳ берди. Вазирликнинг таъкидлашича, одамлар одатда давлат томонидан ташкил этилган репатриация рейсларини тижорат чартер рейслари билан алмаштиришади. Ҳолбуки, чертер рейсларида нарх масаласи туристик операторлар томонидан ҳал қилинади.

“Коронавирус пандемияси туфайли бугунги кунда давлатлар ўртасида транспортнинг барча турларида йўловчи ташиш жараёнини амалга ошириш чекланган. Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда йўловчилар оқими энг кўп ҳаракатланадиган мунтазам темир йўл ва авиақатновларни амалга ошириш ҳам тўхтатилган. Мазкур вазиятда хориждаги фуқароларимизни Ватанга олиб келиш учун эса Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ мунтазам равишда чартер репатриация рейслар ташкил этилмоқда”, - дея маълум қилмоқда вазирлик.

Шунингдек, Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ, 2020 йил 7 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя қилган ҳолда келиши билан меҳмонхонага жойлаштириш шарти асосида туроператорлар ёки авиакомпанияларнинг мурожаатига асосан тижорат чартер қатновларини ташкил қилишга рухсат берилган. 

Бугунги кунда “Atlanta Air, Asia Lux, Oltin vodiy, Anzur Travel, Real Avia Business, Don Avia Trans, Jalolquduq avia trans, Otpusk.uz каби йигирмадан ортиқ хусусий туроператорлар томонидан бир қатор йўналишларда тижорат чартер қатновлари амалга оширилиб келинмоқда. Туроператорлар томонидан ташкил этилган тижорий чартер қатновлари орқали шу бугунги кунга қадар 3 000 нафардан ортиқ фуқароларимиз Ўзбекистонга олиб келинди. 

“Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда хориждаги фуқароларни Ўзбекистонга олиб келиш мақсадида ташкил этилаётган чартер репатриация рейслари чипталари жудда қиммат нархларда сотилаётгани юзасидан турли хабарлар тарқалмоқда. Мазкур масала таҳлил қилинганида эса бу каби хабарларни қолдираётган фуқаролар аслида айнан туроператорлар томонидан амалга оширилаётган тижорий чартер қатновларининг чипта нархлари хусусида фикр билдираётгани маълум бўлмоқда”, - деди вазирлик.  

Шу муносабат билан Транспорт вазирлигининг таъкидлашича, туроператорлар ва авикомпаниялар томонидан ташкил этилаётган тижорий чартер қатновларининг Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ ташкил этилаётган чартер репатриация рейсларга алоқаси йўқ. 

Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ, “Ўзбекистон хаво йуллари” авиакомпанияси томонидан амалга оширилаётган чартер репатриация рейслари чипта нархлари (бир томонга) қуйидагича: Москва – Тошкент 397 АҚШ доллари, Истанбул – Тошкент 353 - 400 АҚШ доллари, Дубай – Тошкент 366 АҚШ доллари. 

“Шу ўринда йўловчилардан тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида авиачипталарни сотиб олишни тезлаштириш бўйича ўз хизматларини таклиф этаётган шубҳали шахслардан ёрдам сўрамаслигини сўраймиз”, - дейилмоқда вазирлик хабарида. 

Туроператорлар ва авиакомпаниялар томонидан ташкил этилаётган тижорий чартер рейсларининг нисбатан қимматлиги эса қуйидаги омиллар билан боғлиқ:

- қатнов амалга оширилаётган давлатнинг талаби билан аксарият ҳолларда парвознинг бир томонга бўш (йўловчиларсиз)амалга оширилаётгани;

- самолётларнинг ижара пули;

- йўналиш масофаси ва нечта давлатлар ҳаво кенгли ҳудудларидан учиб ўтиши;

- аэронавигацион хизматлар;

- аэропорт ер усти хизматлари ва йиғимлари;

-олиб келинган йўловчиларни аэропорт ҳудудидан меҳмонхонагача транспортда етказиб қўйиш;

- меҳмонхонада карантин қоидаларига риоя этган ҳолда бўлишни назорат қилишни ташкил этиш;

- тиббий ва санитария хизмати ҳаражатлари;

- ПЗР учун таҳлиллар олиш ва бошқа молиявий ҳаражатлар.

Транспорт вазирлиги туроператорлар ва авиакомпаниялар томонидан ташкил этилаётган тижорий чартер рейсларининг чипта нархларини шакллантириш ва белгилаш жараёнларида иштирок этмаслигини билдириб ўтди.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+