Транспорт вазирлиги раҳбарининг маълум қилишича, жорий йил охиригача Тошкент йўлларидаги тирбандликлар сонини 20 фоизга камайтириш режалаштирилмоқда
Жамият

Транспорт вазирлиги раҳбарининг маълум қилишича, жорий йил охиригача Тошкент йўлларидаги тирбандликлар сонини 20 фоизга камайтириш режалаштирилмоқда

358

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг маълум қилишича, жорий йил охиригача Тошкент йўлларидаги тирбандликлар сонини 20 фоизга камайтириш режалаштирилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Бунга жамоат транспортининг жозибадорлигини ошириш орқали эришиш кўзда тутилган. Жумладан, жорий йилда Миллий банкнинг 741 млрд. сўм миқдоридаги кредит маблағлари ҳисобидан 190та MAN автобуслари ва 200 та SAZ LE60 автобуслари, шунингдек, 20 та электробуслар (Жаҳон банкининг 7 млн. долларли кредити ҳисобидан) харид қилинади.

"2022 йил охирига бориб, пойтахтда жамоат транспортини ривожлантиришда катта натижа бўлиши кутилмоқда. Шу билан бирга, 2023-2025 йиллар давомида автопаркини янгилаш дастури аллақачон тайёрланган бўлиб, 600дан ортиқ электробусларни харид қилиш белгиланган. Натижада шаҳарда автобусларга бўлган танқислик ниҳоятда камаяди", - деди вазир Шавкат Мирзиёевга пойтахтда жамоат транспортини ривожлантириш бўйича лойиҳалар тақдимоти давомида.

Бундан ташқари, Махкамовнинг сўзларига кўра, иккита   магистрал кўчада жамоат транспорти учун алоҳида полосалар ажратилиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамизки, бир кун аввал Шавкат Мирзиёевга Тошкентда жамоат транспортини ривожлантириш бўйича лойиҳалар тақдим этилган эди. Асосийлари - янги автобуслар сотиб олиш,   метро   бекатлари ёнида тураргоҳлар қуриш, чорраҳаларда транспортни бошқариш тизимини ўзгартириш   ва бошқа йирик ишлар режалаштирилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+