Загрузка
Загрузка
Транспорт вазирлиги Россияга йўлга қўйилган халқаро автобус йўналишларида йўловчилар хавфсизлиги қандай таъминланишини тушунтириб берди
Жамият

Транспорт вазирлиги Россияга йўлга қўйилган халқаро автобус йўналишларида йўловчилар хавфсизлиги қандай таъминланишини тушунтириб берди

539
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Транспорт вазирлиги Тошкентдан Россия шаҳарларига йўлга қўйилган  халқаро автобус йўналишларида йўловчилар хавфсизлиги қандай таъминланишини тушунтириб берган. Бу ҳақда  мухбиримиз хабар бермоқда.   

Эслатиб ўтамизки, 18 июлдан бошлаб Россия ва Ўзбекистон ўртасида мунтазам автобус қатнови тикланди. Тошкентдан Москва, Қозон ва Санкт-Петербургга  ташкил этилган  рейслар  Uzautotrans Service томонидан Yutong автобусларида амалга оширилади.

"Йўналишга  чиқаётган ҳар-бир автобусга учта ҳайдовчи бириктирилган.   Кетишдан  олдин ҳар бир ҳайдовчи тиббий кўрикдан,  автобуслар  эса техник кўрикдан ўтади. Сафарлар пайтида ҳайдовчилар ҳар тўрт соатда алмашди", - дея таъкидлади вазирлик.

Қатнов жадвали:

  • Тошкент – Москва: душанба ва  пайшанба (12.00),  чипта нархи – 1 миллион сўм

  • Тошкент – Қозон,  сешанба ва  жума (11.00), чипта нархи – 800 минг сўм

  • Тошкент – Санкт-Петербург, чоршанба ва шанба (16.00), чипта  нархи – 1 млн 250 минг сўм.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+