Загрузка
Загрузка
Транспорт вазирлиги сиғими 90 кишигача бўлган самолётларга эга янги авиакомпания тузиш  масаласини кўриб  чиқмоқда
Жамият

Транспорт вазирлиги сиғими 90 кишигача бўлган самолётларга эга янги авиакомпания тузиш масаласини кўриб чиқмоқда

782
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистон Транспорт вазирлиги  сиғими 90  кишигача бўлган  самолётларга эга  янги авиакомпания тузиш  масаласини кўриб  чиқмоқда.  

“Президент  топшириғига мувофиқ, 80-90 нафаргача  йўловчини ўз ичига оладиган кичик фюзеляжли самолётлардан фойдаланиш орқали янги авиакомпания  яратиш  масаласи  кўриб чиқилмоқда”, - деди Транспорт вазири  ва  Uzbekistan Airways бошқаруви  раиси  Илхом Маҳкамов.

Айтиш лозимки, бу ғоя янги эмас.  Кичик  самолётларга эга янги авиакомпания тузиш  тўғрисидаги  хабар 2020  йилнинг  бошларида  пайдо бўлган эди. Уни Humo Air деб номлаш  таклиф  қилинган.

Ўшанда амалдорлар  янги авиакомпания  нафақат республика ичра, балким Марказий  Осиёнинг бошқа давлатларига ҳам парвозларни амалга  ошириши  ҳақида  ваъда беришган  эди.   Бундан  ташқари,  илгари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” балансида  бўлган  43та Ан-2 самолётларини  ҳам  мазкур  авиакомпанияга  бериш тўғрисидаги қарор  имзоланган эди. Бироқ, нимадир ўхшамаган. Ҳунузгача  компания  бирорта  ҳам  парвозни амалга оширгани йўқ.

Шу ўринда,   икки йил муқаддам   Маҳкамов Ўзбекистонда Bombardier  ёки Embraer томонидан  ишлаб чиқариладиган  кичик  самолётлар  парки яратилиши ҳақида айтиб ўтган эди. Унинг  сўзларига кўра, бу турдаги ҳаво кемаларининг  одам ташиш  бўйича фойдали иш коэффициенти юқори бўлиб,  тан  нархи эса пастроқ. Лекин  негадир,  Ўзбекистон  ўзининг Ил 114-100  русумли  самолётларини  сотган.

Эслатиб  ўтамизки,  яқин йилларда Uzbekistan Airways гибрид авивакомпанияга  айлантирилади.  Парвозларнинг  бир қисми  лоукостер  коидасига  кўра  бажарилади.  

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...