Загрузка
Загрузка
Троллар фабрикасими? Ўзбекистонда ватанпарвар блогерлар гуруҳини тузиш  таклиф этилмоқда
Жамият

Троллар фабрикасими? Ўзбекистонда ватанпарвар блогерлар гуруҳини тузиш таклиф этилмоқда

2352
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. ИИВ томонидан тайёрланган Президент қарори лойиҳасига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, Ўзбекистонда ватанпарвар блогерлар гуруҳини ташкил этиш таклиф этилмоқда.

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳужжатда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи, Тошкент ахборот технологиялар университети талабалари ва ёш кўнгиллилар қаторидан ватанпарвар блогерлар гуруҳини ташкил этиш белгиланган.

Муаллифларнинг ғояси кўра, улардан ижтимоий тармоқлардаги салбий қарашларни аниқлаш ва   салбий шарҳларга нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш учун фойдаланиш мумкин.

Эслатиб ўтамизки, дунё бўйлаб "троллар фабрикалари"дан фаол фойдаланилмоқда. Булар маълум бир йўналишда жамоатчилик фикрини шакллантириш билан шуғулланадиган Интернет фойдаланувчилар гуруҳи ҳисобланади.

Россияда улар "кремлеботлар", "веб-бригадалар", "Ольга троллари", " троллар фабрикаси", Хитойда – "умаодан", Исроилда– "хасбара", АҚШда-" ҳақиқий овоз" (тарғиботнинг давлат тизими) деб номланади.

Гуруҳ вазифалари Интернет-форумларда мавзулар ва постлар, блоглар ва ижтимоий тармоқлардаги шарҳлар яратиш, Интернет-ОАВ саҳифаларида маълум бир мавзу бўйича шарҳлар қолдиришдан иборат.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...