Туганмас азоблар. Телефоннинг IMEI рўйхатга олиниши бекор бўлса, нима қилиши керак? Мутахассис жавоби
Жамият

Туганмас азоблар. Телефоннинг IMEI рўйхатга олиниши бекор бўлса, нима қилиши керак? Мутахассис жавоби

545

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Таниқли блогер Kurbanoff.net ва рақамли хавфсизлик бўйича мутахассис Шухрат Қурбонов телефоннинг IMEI рўйхатга олиниши бекор бўлса, нима қилиши кераклиги хусусида айтиб берди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Охирги пайтларда кўплаб ўзбекистонликларга қуйидаги   мазмундаги хабарлар келиб тушмоқда:

Ҳурматли фуқаро, қурилмангизнинг IMEI рўйхатдан олинганлиги ушбу қурилмани рўйхатдан ўтказиш учун ишлатилган паспорт эгасининг аризасига асосан бекор қилинди.

Бу нима дегани?

Биринчидан, телефонингиз контарбанда йўли билан киритилганга ўхшайди.

Иккинчидан, телефон хориджга чиққан кишининг паспортига қайд этилган, унинг паспорт маълумотлари эса   бошқа бировнинг ихтиёрида бўлиб, бу маълумотлар телефонни республикага киритган ва чегарада уни рўйхатга бермаган кишининг қўлига тушиб қолган. Охир-оқибат, бу   одам ўз қурилмасини рўйхатдан ўтказмоқчи бўлиб, сизнинг қайд рақамингизни бекор қилган.

Учинчидан, бир ойдан сўнг телефонингиз оддий мультиплеерга айланиб қолиб, у блокланиши туфайли қўнғироқ қила олмайсиз. Яшасин қонунчилигимиз!

Энди нима қилиш керак?

“Дастлаб сотувчига мурожаат қилиш лозим. Одатда бу каби телефонларни йирик савдо тармоқлари ҳам сотади. Бунинг сабаби нимада? Билмадим. Лекин ҳолат шундай. Кўпинча муаммо уларнинг ўзида ҳал этилади. Яъни яна бировнинг паспортига рўйхатга олиш муддати узайтириб берилади. Кейин эса гап омадда. Ярим йил ичида телефон блокланмаса, кейинги харидингизгача UZIMEI ҳақида эсламайсиз”, - деди Қурбонов.

“Иккинчидан, агарда биринчи ҳолатда муаммонгиз ҳал этилмаса,истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат қилиш лозим. Давлат алоқа инспекциясига ҳам ариза ёзиш мумкин. Лекин уларнинг ёрдам беришини даргумон.

Агарда иккита вариантнинг ҳам фойдаси бўлмаса ёки   телефон “Малика”да ҳеч қандай чек ва ҳужжатсиз сотиб олинган бўлса, бирор-бир қариндошингиз хорижга чиқиб, қурилмани ўз номига расмийлаштириши лозим.

“Афсуски, бошқа йўллари йўқ. Арзон телефонлар бу каби муаммога дуч келмайди. Назаримда, уларнинг “растаможкаси” бировнинг паспортидан фойдаланишга кўра арзонга тушса керак. Қимматбаҳо телефонлар масаласи эса оғирроқ. Қанийди, бирорта каттаконнинг қимматбаҳо телефони блокланса эди. Одатда   бу борадаги барча муаммолар дарҳол ўз ечимини топади”, - дея якунлади Қурбонов.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...