Тунги аёз ва қор билан ёмғир. Ўзгидромет келаётган ҳафтанинг об-ҳаво башоратини тақдим қилган
Жамият

Тунги аёз ва қор билан ёмғир. Ўзгидромет келаётган ҳафтанинг об-ҳаво башоратини тақдим қилган

554

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет келаётган ҳафтанинг об-ҳаво башоратини тақдим қилган. Ўзбекистонликларни илк тунгги аёзлар ва қор билан ёмғирлар қарши олмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз маълум қилмоқда.

“Бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши куннинг иккинчи ярмида кутилмоқда. Айрим жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади, айрим жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин”, -дея маълум қилишмоқда синоптиклар.

Ҳаво ҳарорати 8-13о илиқ, шимолда 5-7о илиқ атрофида бўлади

Сешанба куни совуқ ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудларига аста-секин кириб келади, ҳудуднинг катта қисмида ёмғир ёғади, Бухоро, Навоий вилоятларининг айрим туманларида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.

Кундузги ҳарорат 5-8о илиқни ташкил этади, бу ушбу куннинг ўртача иқлим қийматларидан 8-10о га пастдир.

Бугун ва эртага республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

9-11-ноябрда республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди.

Совуқ ҳаво массалари кириб келиши натижасида 9-11-ноябрь кунлари ҳарорат кечалари 0-2о совуқгача пасаяди, кундуз кунлари аста-секин исийди. Ҳафтанинг охирига келиб ҳарорат 10-14о илиқ атрофида ва меъёрга яқин бўлади.

7-8-ноябрь кунлари кучли ёмғир ёғиши ҳисобига республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...