Загрузка
Загрузка
Туризм соҳаси фахрийси Мирфаёзов Журъат Миржалилович вафот этди
Жамият

Туризм соҳаси фахрийси Мирфаёзов Журъат Миржалилович вафот этди

1798
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Чет эл туризмини Ўзбекистонга олиб кирган фаоллардан бири сифатида эътироф этиладиган туризм соҳаси фахрийси, юзлаб шогирдлар устози Мирфаёзов Журъат Миржалилович кеча, 28 июль куни 88 ёшида вафот этди. 

Мирфаёзов Журъат Миржалилович 1933 йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Москва давлат чет тиллар институтини тамомлагач, илк меҳнат фаолиятини Ёшлар ташкилотида мутахассис сифатида бошлаган. Чет тилларни, жумладан, инглиз тилини мукаммал билгани учун мамлакат туризми соҳасида ўз фаолиятларини давом эттириб, чет эл туризмини Ўзбекистонга олиб кирган фаоллардан бири сифатида эътироф этилган. Бутун меҳнат фаолиятини туризм соҳаси тараққиётига бағишлаган. Мамлакат Чет эл туризм бош бошқармасида бўлим бошлиғиликдан раҳбарлик лавозимигача кўтарилган. Йиллар давомида Ўзбекистонни дунёга танитишда, шунингдек, чет эл туристларини мамлакатга жалб этишда фаоллик кўрсатиб, бир қанча ташаббусларни илгари сурган бу шахс Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз каби шаҳарларда «Ўзбекистон» меҳмонхонасининг қурилишида бош-қош бўлган. Шунингдек, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз каби қадимий шаҳарларимизда туристик зоналарни ташкил этган раҳбарлардан бири сифатида танилган.

Эслатиб ўтамиз, Мирфаязов Журъат Миржалиловичнинг акаси, ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси Наримон Жалолов 2020 йилнинг 20 сентябрида 88 ёшида вафот этган эди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+