Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз берган хабарга кўра, Turkish Airlines Бухорога рейсларни йўлга қўйиб, Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Урганчга парвозлар сонини оширмоқда.
Бухорога парвозлар 7 июндан бошланади. Бу ҳақда “Твиттер”да авиакомпания бош директори Билол Экши маълум қилган.
Бундан ташқари, Туркия авиаташувчиси Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарлари билан парвозлар сонини оширмоқда. Шундай қилиб, 9 майдан бошлаб Тошкент ва Истанбул ўртасидаги парвозлар сони ҳафтасига 17 тага, Истанбул ва Фарғона ўртасида (10 майдан) – ҳафтасига 3 тагача, Истанбул ва Самарқанд ўртасида (10 майдан) – ҳафтасига 4 тагача, шунингдек Истанбул ва Урганч (16 майдан) - ҳафтасига 2тагача оширилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, Uzbekistan Airways 7 майдан бошлаб Тошкент ва Шарм-ал-Шайх (Миср) ўртасида мунтазам қатновларни йўлга қўйган.
Изоҳлар мавжуд емас