Уч кун сув тегизмаслик керак. Юқумли касалликлар  бўйича мутахассис   эмлашга  қандай  тайёргарлик кўриш  ва  ундан  сўнг  нима қилиш  лозимлиги хусусида айтиб  берди
Жамият

Уч кун сув тегизмаслик керак. Юқумли касалликлар бўйича мутахассис эмлашга қандай тайёргарлик кўриш ва ундан сўнг нима қилиш лозимлиги хусусида айтиб берди

119

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вирусология илмий-текшириш институтининг юқумли касалликлар шифокори Соҳиба Утегенова эмлашга қандай тайёргарлик кўриш ва ундан сўнг нима қилиш лозимлиги хусусида гапириб берган.   

“Ҳар бир шифокор вакцинацияга келган фуқарони тўлиқ текширувдан ўтказиши лозим. Жумладан, қон босими, тана ҳарорати, пульс сатурацияси ҳақида маълумотга эга бўлишлари лозим. Қолаверса, ҳомиладорлик эҳтимоли мавжуд бўлган 18-45 ёшдаги аёлларга вакцинадан олдин ҳомиладорликни тест орқали аниқлаш ҳам тавсия этилади”, - деди у.

Утегенованинг айтишича, эмланишдан олдин олдин шифокорга қабул қилинаётган дорилар ҳақида ҳам айтиш керак. Вакцина олиш кунидан 72 соат оралиғида тана ҳарорати кўтарилган инсонларга вакцина олишларига рухсат этилмайди.

“Ҳозирда оммавий вакцинация 65 ёшдан юқори аҳоли ўртасида амалга оширилмоқда. Катта ёшдаги инсонларда ёндош касалликларининг кечиши кузатилади. Вакцина олишга келган фуқаронинг ўша куни қон босими меъёрда бўлиши керак. Худди шундай қандли диабет билан қийналаётган инсонларнинг ҳам вакцина олинадиган куни қанд миқдори нормал ҳолатда бўлиши талаб этилади”, - дея таъкидлади шифокор.

Тромбоцитопения, яъни қон ивишига алоқадор касаллиги мавжуд бўлган ёки антикоагулянт қабул қилаётган беморлар, қолаверса, аутоиммун ёки иммун танқислиги билан касалланган, талоқ органида муаммолари борлар, буйрак жарроҳлигини бошдан ўтказганлар, сўнгги 6 ой ичида жароҳатланганларга ҳам вакцина олиш мумкин эмас.

Шунингдек, иммуномодуляторлар, глукокортикозоидларнинг иммуносупрессив дозасини қабул қилаётганлар; моноклонал антитаналар, тимозин, интерферон қабул қилаётганларга ҳам вакцина олишлари тақиқланади. Маҳаллий дори қабул қилаётганлар (мазлар, кўз томизгичлар, бурун спрей ва ингаляторлар) бундан мустасно.

Шунингдек, COVID-19га қарши вакцинанинг компонентларига юқори сезгирлиги бўлган шахсларга вакцинадан фойдаланиш тавсия этилмайди. Ўткир юқумли ва юқумсиз касалликлар билан касалланганларни ҳам вакцина қабул қилмайдиганлар сафига киритиш мумкин.

“Эмлашдан сўнг сауна, ҳаммом қабул қилиш ва инъекция соҳасига муолажалар ўтказиш тақиқланади. Вакцина олган фуқаро эмлашдан сўнг дастлабки 30 дақиқа давомида шифокор кузатувида бўлади. Кейин 3 кун давомида шифокор ва патронаж хамшира томонидан кузатув остига олинади”, -дея якунлади Утегенова.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+