Загрузка
Загрузка
Учбурчак ва исириқ. Эксперт нима сабабдан Ўзбекистонда ҳозирга қадар коронавируснинг   йўқлигини  тушунтириб берди
Жамият

Учбурчак ва исириқ. Эксперт нима сабабдан Ўзбекистонда ҳозирга қадар коронавируснинг йўқлигини тушунтириб берди

2371
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тиббиёт фанлари доктори, профессор Михаил Фаворов Тошкентдаги матбуот анжуманида нима учун Ўзбекистонда ҳанузгача коронавирус йўқлиги хусусида айтиб ўтди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Экспертнинг сўзларига кўра, у Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов билан нима учун Марказий Осиё мамлакатларида тасдиқланган коронавирус ҳолатлари йўқлигини муҳокама қилишган.

Унинг айтишича, муҳокамалар давомида қуйидаги хусусият қайд этилган. Монголия, Туркия ва Марказий Осиё мамлакатларини ўз ичига олган мўғул-турк учбурчаги мамлакатларида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари юз бермаган.

"Бу мен жаноб вазирнинг мўғул-турк учбурчаги билан боғлиқ бўлган кашифётимиздир. Дунёдаги энг йирик аэропортлардан бирига эга бўлган Туркияда коронавируснинг бирорта ҳам тасдиқланган ҳолати йўқ. Шу вазият Марказий Осиё давлатларига ҳам хос. Минтақадаги ҳеч бир давлатда бу ҳолат тасдиқланмаган. Тўғри, ҳозирда Мўғулистонда битта ҳолат мавжуд, аммо Мўғулистон фуқароси Франциядан учиб келишда Москвада тўрт соат тўхтаган", - деди Михаил Фаворов.

Шунингдек, унинг фикрича, ушбу омилни муҳокама қилиш пайтида турли хил сабаблар илгари сурилган.

"Биз бунинг турли сабабларини келтирдик. Масалан қуруқ ҳаво ва алоҳида иқлимни кўриб чиқдик.   Дарвоқе, Ибн Сино юқумли касалликларнинг олдини олиш учун керак бўлган гиёҳ, яъни исириқдан фойдаланишни тавсия қилган. Тўғри, бу кулгули туюлиши мумкиндир. Аммо ҳозирга қадар ҳеч қандай ҳолатлар аниқланмаган ва умид қиламанки, аниқланмайди ҳам”, - деди у.

Шу билан бирга, эксперт яқин икки йил ичида Ўзбекистонда коронавирусдан вакцина мавжуд бўлмайди, деб таъкидлади.

Қолаверса, Фаворов Ўзбекистоннинг коронавирус билан курашишидаги асосий муаммо нимадан иборат эканлигини айтди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+