Қудратхўжаев коронавирусга қарши: Журналистика ва оммавий коммуникациялар  университетида бевосита мулоқот билан боғлиқ барча  тадбирлар  бекор қилинди
Жамият

Қудратхўжаев коронавирусга қарши: Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида бевосита мулоқот билан боғлиқ барча тадбирлар бекор қилинди

567

Узбекистан, Ташкент – АН Podrobno.uz. Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида коронавирус туфайли бевосита мулоқот билан боғлиқ барча  тадбирларни ўтказиш  таъқиқланди. Бугунги кунда мазкур  университет  мамлакатимизда бу турдаги таъқиқни расман жорий этган биринчи ўқув муассасаси ҳисобланади.  Бу ҳақида  мухбиримиз  хабар бермоқда.

 Университетнинг Facebookдаги саҳифасида ёзилишича: "ЖОКУ ректори Шерзодхон Кудратхўжаевнинг буйруғига биноан, бугунги кундан бошлаб университет ҳудудида бевосита мулоқотнинг ҳар қандай шаклларини амалга ошириш таъқиқланган. "Асралганни Худо асрайди”, деб бежиз айтишмаган. Шундай экан келинг, соғлиғимиз ҳақида ғамхўрлик қилайлик, қўлларимизни совун билан яхшилаб ювиб, ҳар қандай вирус хавфидан эҳтиёт бўлайлик!"    

Эслатиб ўтиш жоизки, коронавирусга қарамай Ўзбекистонда 14-15 март кунлари умумхалқ  ҳашар ўтказилади.

Илгарироқ Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Ўзбекистон ҳукумати  томонидан коронавирус туфайли Наврўз байрамини бекор қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилинмаганини айтган эди. 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...