Загрузка
Загрузка
Украина-Польша чегарасидан ўтиш тахминан 14 соатни олмоқда. Элчихона  ўзбекистонликларга қатор тавсиялар берган
Жамият

Украина-Польша чегарасидан ўтиш тахминан 14 соатни олмоқда. Элчихона ўзбекистонликларга қатор тавсиялар берган

675
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Украина-Польша чегарасидаги навбатлар туфайли ўтиш тахминан 14 соатни олмоқда. Ўзбекистоннинг Киевдаги Элчихонаси ўзбекистонликларга қатор тавсиялар берган.

Ҳозирда фуқароларимиз самолёт билан кейинчалик эвакуация қилиниш учун Украина-Польша чегарасини кесиб ўтишни бошладилар. Элчихона ушбу жараённи енгиллаштириш учун бир қатор асосий омилларни санаб ўтган:

  • чегарани кесиб ўтиш узоқ вақт талаб этади. Биринчи гуруҳ бу учун 14 соат сарфлаган. Кўп сонли қўшимча эвакуация поездларининг Львовга келишини ҳисобга олган ҳолда, чегарани кесиб ўтиш вақти чўзилиши мумкин.

  • Украина ва Польша чегарачилари аввало аёллар ва болалар ўтказмоқда.

  • чегарада одамлар тўплангани боис, "яшил йўлак" ишламайди, ўтказиш фуқароликдан қатъи назар "жонли навбат” тартибида амалга оширилади.

  • чегарани кесиб ўтиш пиёда амалга оширилади ва шу муносабат билан чегарада об- ҳаво совуқ эканини ҳисобга олишни сўраймиз.

  • ҳужжатлари бўлмаган (бирон сабабга кўра) фуқароларимизда шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг ҳеч бўлмаганида қоғоз шаклидаги нусхаси ёки мобиль телефонда сканерланган нусхаси бўлишини сўраймиз.

  • Элчихона чегарага олиб борувчи йўллардаги тирбандликдан келиб чиққан ҳолда аёллар ва болаларни чегарага яқин жойгача олиб боришни таъминлайди.

  • чегарага ўзи етиб бориш имконига эга бўлган фуқароларга бевосита чегарага бориш тавсия етилади.

"Львовга борган азиз ватандошлар, хотиржам бўлишингизни сўраймиз. Афсуски, диаспорамиз вакили Маъруф Солиев бир вақтнинг ўзида юзлаб одамларнинг муаммоларини жисмонан ҳал қила олмайди. Шу муносабат билан имкон қадар бир-бировларингизга ёрдам бериш, ватандошларимизнинг келишларни мувофиқлаштиришда ёрдам берадиган кўнгиллилар гуруҳларини шакллантиришни илтимос қиламиз”, - дея қайд этмоқда Элчихона.

Шунингдек, Элчихона халқимизнинг миллий анъаналарига мувофиқ юртдошлардан аввало, аёллар, болалар ва кексаларга ёрдам беришни сўрамоқда.

Польша томонида Ўзбекистоннинг Польшадаги Элчихонаси вакили бўлиб, у фуқароларни келгусида жўнатиш масалаларини мувофиқлаштириш билан шуғулланади. Аэропортда айнан у ҳужжатларни расмийлаштириш билан шуғулланади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+