Ҳукумат томонидан экополиция тузиш бўйича президентнинг махсус қарори тайёрланмоқда
Жамият

Ҳукумат томонидан экополиция тузиш бўйича президентнинг махсус қарори тайёрланмоқда

446

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ҳукумат томонидан экополиция тузиш бўйича президентнинг махсус қарори тайёрланмоқда. Бу ҳақда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда. 

Мазкур тузилмани яратиш бўйича ташаббус Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган.

“Айни пайтда экополиция тузиш, унинг штатлар таркибини тасдиқлаш, қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича преидент қарори тайёрланмоқда. Шу билан бирга жойларда алоҳида гуруҳлар, яъни патруллар шакллантирилмоқда. Улар ЙПХ, Давлат экология қўмитаси вакилларидан иборат бўлиб, вазифасига экология соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатларига қарши курашиш киради. Ҳозирча буни тест, тажриба сифатида баҳолаш мумкин. Натижаси бўйича тегишли хулосалар қилинади”, - дея таъкидлади ИИВ матбуот котиби Шохрух Ғиёсов.

Мухбиримиз аниқлашича, экополиция ИИВ Жамоат хавфсизлиги Департаменти таркибига киради.

Экологик полиция экология соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш, шу жумладан дарахтларнинг ноқонуний кесилиши, белгиланмаган жойларга чиқиндилар ташланишига йўл қўймаслик билан шуғулланади. Ходимлар бевосита маҳаллалар, мавзелар, бозорларда фаолият юритади.

Бундан ташқари, экополиция тозалик, туристик объектларнинг экологик ҳолатининг мониторингини олиб боради, ходимларига эса ўз ваколатлари доирасида терговга қадар текширув ва қидирув операцияларини ўтказишга рухсат берилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+