Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Шавкат Мирзиёев 2022 йилнинг 1 май кунига қадар “Тошкент шаҳри - яшил ҳудуд" ғоясини амалга ошириш бўйича давлат раҳбарининг қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этишни топширган.
Лойиҳа доирасида қуйидагиларни амалга ошириш белгиланган:
-
Тошкентда 2026 йилгача кўкаламзорлаштириш майдонини халқаро стандартларга мос равишда кенгайтириш ва уни дунёдаги етакчи яшил шаҳарлардан бирига айлантириш;
-
биохилма-хилликни сақлаш, тиклаш ва оширишнинг аниқ тизимини яратиш;
-
ободонлаштиришга оид белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича институционал базани, шу жумладан алоҳида тузилмаларни (лойиҳа офисларини) шакллантириш;
-
ободонлаштириш ишларида жамоатчилик иштирокини рағбатлантириш механизмларини жорий этиш;
-
Тошкентни 2022-2026 йилларга мўлжалланган ободонлаштириш дастурини тасдиқлаш.
Бундан ташқари, президент 2022 йил 1 сентябргача Тошкентни ободонлаштириш бош режасини ишлаб чиқиш ва ўз вақтида тасдиқлашни таъминлаш ҳақида кўрсатма берган.
Эслатиб ўтамизки, Шавкат Мирзиёев дарахтларни ноқонуний кесишдан ҳимоя қилиш бўйича янги чораларни тасдиқловчи фармонга имзо чеккан.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас