Ҳукумат: Ўзбекистон меҳмонхоналарида прописка ва никоҳ гувоҳномасини талаб этиш тақиқланади
Жамият

Ҳукумат: Ўзбекистон меҳмонхоналарида прописка ва никоҳ гувоҳномасини талаб этиш тақиқланади

597

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон меҳмонхоналарида мижозларни жойлаштиришда прописка ва никоҳ тўғрисидаги гувоҳномани талаб қилишга йўл қўйилмайди. Бундан ташқари, фуқаролик паспорти бўлмаган тақдирда, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини тақдим этилган ҳолатларда меҳмонхоналар ва меҳмон уйларига жойлашиш мумкин. Бу ҳақда сертификатлаштириш ва туристик хизматлар Маркази маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ушбу талаблар ҳукумат қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисида" ги Низом билан белгиланади.

Ҳужжатнинг бешинчи бандига биноан, жисмоний шахсларнинг доимий яшаш жойи, фуқаролиги, қариндошчилик ва никоҳ муносабатларидан, шунингдек шахсий ҳаётга бўлган ҳуқуқни чекловчи бошқа омиллардан қатъи назар барча меҳмонхона хизматлари кўрсатилиши керак.

Сертификатлаштириш ва туристик хизматлари Марказининг маълум қилишича, меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари ҳақиқатан ҳам ўзларининг ички тартиб-қоидаларини ишлаб чиқишлари мумкин. Бироқ, улар юқоридаги қоида талабларига зид бўлмаслиги керак.

Бундан ташқари, меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш муассасалари ходимлари кишида фуқаролик паспорти йўқлиги боис, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини тақдим этилганда жойлашишга рад этиш ҳуқуқига эга эмаслар.

Эслатиб ўтамизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 389-сонли қарори асосида янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига шахсни тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақоми берилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+