Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раиси, Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни ҳурмат қилишини айтди.
Унинг айтишича, Лавровнинг кўп фикрлари тўғри бўлади. Шундай тўғри сўзлар қаторида у россиялик дипломатнинг “Янги Билим” форуми давомида айтган бир нечта гапларини келтириб ўтган.
“Биз Ғарб билан дўст бўлишга тайёрмиз, лекин шуни таъкидлайман: фақат асрлар ва минг йиллар давомида мамлакатимиз мавжудлигини ота-боболаримиздан мерос қилиб олган ўз қадр-қимматимизни ҳис қилган ҳолда”, -деди Россия Ташқи ишлар вазири.
“Биз ҳар доим миллий ғурурни сақлаб келмоқдамиз, бу жуда муҳим хусусият, ҳамма миллатларда ҳам бу мавжуд эмас ва бизнинг ватанпарварлигимиз, шу жумладан адолатни ҳимоя қилиш ва заифларга ёрдам беришга тайёрлигимиз жуда муҳим. Булар энг катта инсоний фазилатлар ва кундалик ҳаётда биз улардан фахрланар эканмиз, унда шубҳасиз, халқаро майдондаги позициямизда ҳам буни намоён қилишиз керак”, - деди Лавров.
Бундан ташқари, Лавровнинг сўзларига кўра, Россия ҳар бир рус учун қадрли бўлган ўз тарихи ва урф-одатларини эътиборсиз қолдириб, Ғарб билан муносабатларни ривожлантира олмайди. Фуқароларнинг фаровонлиги эса Россия ташқи сиёсатининг асосий мақсади ҳисобланади.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас