Загрузка
Загрузка
Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ташкил этилади
Жамият

Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ташкил этилади

128
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш ва давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш мақсадида Президент қарори билан "Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси" ташкил этилди

Қарорга кўра, Миллий қўмита урбанизация ва уй-жой бозори соҳасида давлат сиёсати ва бошқаруви самарадорлигини таъминлайди.

Қўмитанинг келишуви билан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилади, жумладан давлат қўллаб-қувватлаш чоралари орқали уй-жой қурилишини тартибга солади.

Қўмита шунингдек Нукус ва Тошкент шаҳарлари, вилоят марказлари ҳамда бошқа агломерацияларда уй-жой ва нотурар жой мажмуалари қурилиши лойиҳаларини тасдиқлайди.

"Янги Ўзбекистон" массивлари ва бошқа ҳудудларда кўп квартирали уйлар қуриш бўйича йиллик мақсадли кўрсаткичлар белгиланади, шунингдек комплекс қурилиш лойиҳалари амалга ошириладиган ҳудудлар аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, Президент фармонига мувофиқ, Шерзод Қудбиев Солиқ қўмитаси раиси лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси сифатида сайланган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...