Загрузка
Загрузка
Яна "Ўзбекнефтгаз" тизимида кўп ойлик иш ҳақи кечикишлари оқибатида бир раҳбар ишдан олинди
Ҳодисалар

Яна "Ўзбекнефтгаз" тизимида кўп ойлик иш ҳақи кечикишлари оқибатида бир раҳбар ишдан олинди

27
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  "Ўзбекнефтгаз" таркибига кирувчи "Нефтгазмонтаж" корхонаси директори фаолиятдаги жиддий камчиликларни бартараф этиш учун берилган уч ойлик синов муддати талабларини бажара олмагани сабабли ўз лавозимини тарк этди. Корхонанинг янги раҳбари этиб Бахтиёр Рустамович Хусанов тайинланди.

"Ўзбекнефтгаз" бошқаруви раиси ўринбосари Фозил Маҳмудов раислигида ўтган йиғилишда маълум қилинишича, корхонада ишчиларга бир неча ой давомида иш ҳақи ўз вақтида тўланмаган ва бу кадрлар қўнимсизлиги ортишига олиб келган. Бундан ташқари, "Нефтгазмонтаж" 2026 йилда 2 триллион сўмдан ортиқ қийматдаги шартномаларни имзолаган бўлса-да, биринчи ярим йилликда қурилиш ишлари режаси бор-йўғи 27 фоизга бажарилган — белгиланган 220 та объектдан фақат 10 тасида қурилиш-монтаж ва таъмирлаш ишлари якунига етказилган. 

Шунингдек, махсус техника ва автотранспорт воситаларини таъмирлаш учун маблағ ажратилганига қарамай, уларга хизмат кўрсатиш сифати қониқарсиз аҳволда қолган. Ўтказилган текширувлар натижасида корхонанинг айрим мансабдор шахслари томонидан қонунчилик талаблари ва молиявий интизом бузилгани аниқланган. Оқибатда самарасиз харажатлар, камомадлар юзага келиб, корхонанинг молиявий аҳволи ёмонлашган. 

Шунингдек, бўш турган объектлар ва носоз ускуналардан самарасиз фойдаланилгани, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка тўлиқ риоя этилмагани кескин танқид остига олинган. Янги тайинланган раҳбар Бахтиёр Хусанов зиммасига корхонани молиявий соғломлаштириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва бошқарув тизимини тубдан яхшилаш каби муҳим вазифалар юклатилган.

Аввалроқ "Ўзбекнефтгаз" дизель ёқилғиси ва мазут ишлаб чиқариш режасини бажара олмаганини маълум қилганди. Шунингдек, "Ғиссарнефтгаз" қўшма корхонаси раҳбарияти ишчиларга атайлаб маош тўламагани аниқланганди

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...