Загрузка
Загрузка
Қурбон Ҳайити байрами кунлари метронинг иш тартиби қандай бўлади?
Жамият

Қурбон Ҳайити байрами кунлари метронинг иш тартиби қандай бўлади?

573
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қурбон Ҳайитида ўзбекистонликлар кетма- кет тўрт кун: 9-июлдан 12-июлгача дам олишади. Ушбу кунларда метронинг иш тартиби қандай бўларкан?

Тошкент метрополитени маълумотларига кўра, байрам кунлари поездлар жадвали қуйидагича ташкил этилади:

  • 2022 йил 9 июль куни– Қурбон Ҳайити байрами муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент метрополитени эрталаб соат 04:00 дан кечаси 00:00 гача ишлайди.

  • 10, 11, 12, 2022 июль кунлари метро дам олиш кунлари учун тасдиқланган жадвалга мувофиқ соат 05:00 дан 00:00 гача ишлайди (поездлар сони камаяди).

Автобусларга келсак, улар қуйидагича ишлайди:

  • 9 июль (шанба) – байрам куни, автобуслар якшанба куни учун тасдиқланган жадвалларга мувофиқ йўналишларга чиқишади (автобуслар сони камаяди);

  • 10 июль (якшанба) – байрам куни, автобуслар якшанба куни учун тасдиқланган жадвалларга мувофиқ йўналишларга чиқишади (автобуслар сони камаяди);

  • 11 июль (душанба) - қўшимча дам олиш куни, автобуслар шанба учун тасдиқланган жадвалларга мувофиқ йўналишларга чиқади (линияларда автобуслар сони камаяди, якшанба кунининг жадвалига қараганда кўпроқ бўлади);

  • 12 июль (сешанба) - қўшимча дам олиш куни, автобуслар шанба учун тасдиқланган жадваллар бўйича йўналишларга чиқади (линияларда автобуслар сони камаяди, якшанба кунининг жадвалига қараганда кўпроқ бўлади).

Бундан ташқари, иш куни сифатида белгиланган 16 июль куни автобуслар иш кунлари учун одатий бўлган жадвалга мувофиқ ҳаракатланади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+