Загрузка
Загрузка
Қурбонов – Ўзбекистонга кириб келган ҳиндча штаммни “қора моғор”  билан боғлаш нотўғри
Жамият

Қурбонов – Ўзбекистонга кириб келган ҳиндча штаммни “қора моғор” билан боғлаш нотўғри

1127
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонга кириб келган ҳиндча штаммни “қора моғор” касаллиги билан боғлаш керак эмас. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган брифинг давомида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов айтиб ўтди. 

Унинг айтишича, «ҳиндча» штамм коронавируснинг бошқа турларидан ўзининг тез юқувчанлиги билан фарқ қилади, аммо «қора моғор» касаллигини бу штамм билан боғлаш нотўғри.

«Қора моғор» касаллиги «британча» штаммда ҳам, «уҳан» штаммида ҳам бўлиши мумкин. «Қора моғор» ўзбекистонликлар учун ҳеч қандай хавфли эмас. Чунки бу касаллик четдан келмайди. Бу даволаш воситаларининг зарарсизлантирилмаслигидан келиб чиқадиган замбуруғли касаллик ҳисобланади», - деди у.

Унинг қўшимча қилишича, ҳозирги вақтда коронавирусдан касалланиш ҳолатларининг кўпайиши янги тўлқиндан далолат бермайди. Шу билан бирга, ўтган кун давомида йил бошидан буён энг кўп касалланганлар аниқланган.

Шифокорлар "қора моғор" деб атайдиган мукормикоз коронавируснинг оғир оқибатларидан биридир. Аслида, бу қотил-замбуруғ бўлиб, томоқ-бурун, ўпка ва кўзга таъсир қилади. Касаллик янги ёки бутунлай номаълум эмас. Аввалроқ, у асосан оғир саратонга чалинган беморларга таъсир кўрсатган.

Май ойида эса Ҳиндистондан келган хабарларга кўра, замбуруғ коронавирусли беморларга ҳам ўтиб, минглаб зарарланганлар аниқланган. Беморнинг ўлими тахминан ҳолатларнинг ярмида содир бўлади. Шундан сўнг "қора моғор" ҳақидаги хабарлар бошқа мамлакатлардан, жумладан, Россиядан ҳам бирин-кетин кела бошлади

“Қора моғор” коронавирус оғир кечаётган беморлар, организми заифлашган кишилар учун айниқса хавфли ҳисобланади. Шартли равишда иммун тизими меъёрда бўлган соғлом кишилар учун “қора моғор” хавфли эмас.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...