Загрузка
Загрузка
Қурилиш вазирлиги соҳадаги коррупцияни фош этган тадбиркор устидан Ички ишлар вазирлигига шикоят қилди
Жамият

Қурилиш вазирлиги соҳадаги коррупцияни фош этган тадбиркор устидан Ички ишлар вазирлигига шикоят қилди

62
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Тошкентда қурилишга рухсат олишда коррупцион "харажатлар" ҳақида гапирган тадбиркор Усмонжон Абдусаматовни жавобгарликка тортиш бўйича Ички ишлар вазирлигига ариза билан мурожаат қилди.

Вазирликнинг фикрича, унинг баёнотлари жамоатчилик орасида асоссиз маълумотларнинг тарқалишига сабаб бўлган ва тизим ходимларининг шаъни, қадр-қиммати ва обрўсига путур етказган.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, 29 август куни қурилиш соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда Абдусаматов пойтахтда қурилиш учун рухсатнома ва кадастр ҳужжатларини олиш билан боғлиқ коррупцион "харажатлар" бир уй учун 200 минг долларгача етиши мумкинлигини айтган.

"Бу маълумотлар ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган. Натижада қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга, соҳанинг ўзига ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига нисбатан салбий муносабат шаклланган. Бу эса, ўз навбатида, тизимда фаолият юритаётган ходимларнинг шаъни, қадр-қиммати ва обрўсига путур етказади", - дейилади вазирлик баёнотида.

Вазирликни таъкидлашича, қурилиш соҳасидаги барча давлат хизматлари ва тўловлар фақат электрон шаклда кўрсатилади, қўшимча маблағ талаб қилиш қатъиян тақиқланган. Жисмоний ва юридик шахслар шаҳарсозлик ҳужжатларини олиш учун фақат Ягона давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилишлари мумкин.

"Аризаларни кўриб чиқишда фуқаро ва ваколатли орган вакили ўртасида тўғридан-тўғри алоқа ўрнатилишига йўл қўйилмайди. Хусусан, қурилишга рухсат олишдан бошлаб объектни фойдаланишга топширишгача бўлган барча жараёнлар "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими орқали тўлиқ назоратга олинган. Ушбу тартиб-таомиллар Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорида аниқ тартибга солинган", - дейилади вазирлик хабарида.

Абдусаматовнинг ўзи нутқ давомида вазиятни қуйидагича тасвирлаб берди:

"Ер сотиб олдик. Энди рухсат олиш керак. Ариза топширамиз - рад этилади. Яна топширамиз - яна рад жавоби. Керакли манзилга етиб бориб, "ассалому алайкум" демагунингизча (тадбиркор пулни санаш ишорасини кўрсатди - таҳр.) натижа бўлмайди. Тўғрисини айтиш керак. Бу харажатларимизга бевосита таъсир қилади. Масалан, битта уй қуриш учун 500 минг доллар кетса, кимгадир 50 минг, кимгадир 100 минг, кимгадир 20 минг кетади ва бу таннархга тушади".

Унинг сўзларига кўра, Тошкент шаҳрида рухсатнома олиш ва кадастр рўйхатидан ўтиш учун қўшимча харажатлар битта уй учун 200 минг долларгача, Тошкент вилоятида эса 100 минг долларгача етиши мумкин. Шунингдек, у расмийларни аризаларни асоссиз рад этишга қарши чоралар кўришга чақирди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...