Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, Ўзгидромет келаётган ҳафтанинг об-ҳавоси бўйича маълумот тақдим этган.
“Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди шимолий Уралдан кириб келган антициклоннинг нисбатан совуқ чегараси таъсирида бўлади. Бутун республика бўйича об-ҳавонинг қуруқ ва асосан қуёшли бўлиши кутилмоқда”, - дея таъкидлашди синоптиклар.
Антициклон чегарасининг таъсири натижасида тунда ҳаво совиб, 2-5 даража илиқ атрофида бўлади. Кундузи қуёш нурлари ҳавони аста-секин иситади ва ҳарорат 12-15 даражагача илийди. Бу эса март ойинининг биринчи ярми учун ўртача кўп йиллик кўрсаткичларга яқин ҳисобланади.
Изоҳлар мавжуд емас