Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Уй шароитида даволанаётган коронавирусли беморлар бепул дори-дармонлар билан таъминланади. Мухбиримиз берган хабарга кўра, мазкур рўйхатга 4 номдаги дорилар ва бир марталик тиббий ниқоблар киритилган.
16 июль куни Бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтказилган коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссиясининг йиғилишида ушбу қарор қабул қилинган.
Комиссия Шавкат Мирзиёев раислигидаги ўтказилган видеоконференцияда илгари сурилган вазифаларни ўз вақтида ва самарали бажариш масалаларини муҳокама қилган.
Уй шароитида коронавируснинг енгил шакли билан даволанаётган беморларга қуйидагилар бепул берилади:
- гидроксиклороксин
- азитромицин
- парацетамол
- С витамини
- бир марта ишлатиладиган тиббий ниқоблар.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тегишли идораларга зудлик билан ушбу дориларнинг 50 мингта тўпламини тайёрлаш ва уларни уйда даволанаётган беморларга етказиб бериш топширилган.
Изоҳлар мавжуд емас