Загрузка
Загрузка
Uzauto Motors 3 мартдан автомобилларни сотишни бошлайди.  Лекин етказиб бериш муддати 1-2 ойга узайтирилиши мумкин
Жамият

Uzauto Motors 3 мартдан автомобилларни сотишни бошлайди. Лекин етказиб бериш муддати 1-2 ойга узайтирилиши мумкин

777
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Uzauto Motors 3 мартдан автомобилларни   сотишни бошлайди. Лекин етказиб бериш муддати 1-2 ойга узайтирилиши мумкин. Бу ҳақида компания баёнотига асосланиб, Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда. 

"Uzauto Motors жорий йилнинг 3 мартидан Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобиллари учун шартнома беришни тикламоқда. Уларнинг сотуви 12 февраль куни тўхтатилган эди. Шу билан бирга, жаҳон автомобил саноатининг яримўтказгичли компонентларга бўлган эҳтиёжларини тўла қондириш учун вақтинчалик чекловлар бўйича мавжуд маълумотларни ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқарилган автомобилларни етказиб бериш муддатини 1-2 ойга узайтириш режалаштирилган", - дея таъкидлади компания. 

Пандемия даврида турли гаджетлар ва электрон ускуналарга бўлган талабнинг ортиши бутун дунё бўйлаб яримўтказгичларнинг тақчиллигига олиб келди. Чипларни етказиб беришдаги узилишлар ва логистика занжирларининг бузилиши бир қатор автомобиль заводларининг ёпилишига сабаб бўлди. Улар 2020 йилнинг бошида коронавирус авж олган даврда микропроцессорлар сотиб олишни максимал даражада камайтирган эди. 

Замонавий автомобилларнинг аксариятида ўнлаб микрочиплардан фойдаланади ва айрим ҳолларда бу 150гача етиши мумкин. Чиплар деярли ҳамма нарса учун – двигатель ишидан тортиб навигациягача жавоб беради. Афсуски, ушбу глобал муаммо "UzAuto Motors" компаниясига, хусусан, 2021 йилнинг иккинчи чорагидаги ишлаб чиқариш режаларига ҳам ўз таъсирини ўтказди.

Вазиятни шарҳлар экан, Асака автомобиль заводи раҳбарияти яримўтказгичлар бўйича вазият UzAuto Motors ва General Motors назорати остида эканлиги, чиплар бўйича глобал тақчиллигидан минимал зарар билан чиқилиши,   илгари тузилган шартномалар бўйича мижозлар олдидаги барча мажбуриятлар бажарилишини таъкидлади. 

"Компания истеъмолчиларимиз учун глобал инқироз оқибатларини юмшатиш борасидаги барча имкониятларни ишга солмоқда. Янги шартномалар бўйича олинган маблағлар автомобилларнинг узлуксиз ишлаб чиқарилишини таъминлашга қаратилган хом ашё ва бутловчи қисмларни сотиб олиш учун ишлатилади, завод ишини тўхтатиш режалаштирилмаган. Шу билан бирга яримўтказгичлардан тайёрланган жиҳозлар ҳаво трнанспорти орқали етказиб берилади ва улар келиши биланоқ ишлаб чиқарилган автомобилларга ўрнатилади", - дейилмоқда берилган релизда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+