Загрузка
Загрузка
UzAuto Motors автомобиллар салонидан сув ўтишини тан олди. Илгари компания бунга регистраторларни ўрнатган мутахассисларни айблаган эди
Жамият

UzAuto Motors автомобиллар салонидан сув ўтишини тан олди. Илгари компания бунга регистраторларни ўрнатган мутахассисларни айблаган эди

754
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. UzAuto Motors автомобиллар салонидан сув ўтишини тан олган. Мухбиримиз хабар беришича, илгари компания бунга регистраторларни ўрнатган мутахассисларни айблаган эди.    

Эслатиб ўтамизки, март ойида мамлакатда аномал даражадаги ёғингарчилик кузатилди. Ёмғирнинг биринчи ҳафтасидан сўнг, машинадан сув ўтганидан норози бўлган ҳайдовчиларнинг видеолавҳалари ижтимоий тармоқларда пайдо бўла бошлади.

UzAuto Motorsнинг Бош директори Бу Андерссоннинг айтишича, компания бу муаммодан хабардор ва уни яширмайди.

"Ҳар жума куни мен дилерлар билан учрашув ўтказаман, юзага келган асосий муаммоларни муҳокама қиламиз. Афсуски, бизда сув ўтиши муаммоси мавжуд. Айни пайтда, бу бўяшдан олдин қилинадиган герметизация билан боғлиқ деб ҳисоблаймиз. Биз буни жуда жиддий қабул қиламиз, муаммони кўраяпмиз. Мен уни яширмаяпман. Вазиятни тўғрилаш устида иш олиб бормоқдамиз. Ўзим бу масалани ҳал қилиш учун ҳар куни ишлаяпман", - дея таъкидлади Андерссон UzReport TV телеканалига берган интервьюсида.

Шунингдек, унинг қўшича қилишича, яқин келажакда ушбу муаммонинг ечими албатта топилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...