UzAuto Motors бундан кейин автомобилни ўз вақтида етказиб бермагани учун компенсация тўлайди
Жамият

UzAuto Motors бундан кейин автомобилни ўз вақтида етказиб бермагани учун компенсация тўлайди

758

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. UzAuto Motors бундан кейин автомобилни ўз вақтида етказиб бермагани учун компенсация тўлайди. Бу ҳақда компания маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

UzAuto Motors 3 мартдан бошлаб шартнома тузишни қайта бошлаган ва автомобиллар нархини оширган. Худди шу пайтдан бошлаб шартномаларда бир қатор ўзгаришлар кучга кирган. Хусусан энди, шартномада машина кечиктирилган тақдирда харидорга компенсация тўланадиган банд мавжуд.

Яна бир муҳим жиҳат шундаки, оммавий сегмент моделлари бўйича жисмоний шахслар учун олдиндан тўлов фоизи 85% дан 50% гача камайтирилган, бу эса ўз навбатида истеъмолчиларга қўшимча қулайликлар яратади. Масалан, илгари Chevrolet Cobalt А/Т автомобилини 125,6 млн. сўмга сотиб олганда, олдиндан тўлов 106,7 млн. сўмни ташкил этарди. Янги шартларга кўра, олдиндан тўлов 62,8 миллион сўмгача қисқартирилали.

Шу билан бирга, автомобилларни сотиб олишнинг янги шартлари фақат 3 мартдан бошлаб тузилган шартномалар бўйича амал қилиши муҳимдир.

UzAuto, биринчи навбатда олиб-сотарлар эмас, балки аҳолининг эҳтиёжларини қондириш учун тегишли ваколатли органлар билан келишилган ҳолда, илгари тузилган шартномалар бўйича автомобилларни   шахсий фойдаланиш учун сотиб олган мижозларга беришни биринчи ўринга қўяди.

Агар спекулятив мақсадларда автомобиллар сотиб олиш бўйича шартномалар тузиш ҳолатлари аниқланса, компания автомобилни етказиб бериш муддатини қўшимча 120 кунга узайтириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Бу эса автомобилларнинг ҳақиқий мижозларга етказиб бериш муддатини қисқартиради ва аҳоли ўртасидаги талабни қондиради.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...