UzAuto Motors дастлабки 16та “Трекер 2”ни ишлаб чиқармоқчи.  Автомобиллар мураккаб йўл ва иқлим синовлари остига олинади
Жамият

UzAuto Motors дастлабки 16та “Трекер 2”ни ишлаб чиқармоқчи. Автомобиллар мураккаб йўл ва иқлим синовлари остига олинади

583

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. UzAuto Motors яқин орада дастлабки 16та “Трекер” ишлаб чиқармоқчи. Автомобиллар мураккаб йўл ва иқлим синовлари остига олинади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Аскадаги UzAuto Motors заводида янги авлод “Шевроле Трекер-2” автобилларини ишлаб чиқаришга тайёршгарлик кўрилмоқда. Янги автомобиллар “Non-salable”, яъни "Сотув учун мўлжалланмаган", деб номланади.

Сотув учун мўлжалланмаган автомобилларнинг ишлаб чиқарилиши йиғув жараёнидаги барча зарурий босқичларни синаб кўриш ҳамда қайта ишлаш имконини беради. “Трекер” автомобили ишлаб чиқарилишини йўлга қўйишга тайёргарлик жараёнида синов учун 16 дона автомобиль ишлаб чиқарилади. Кейинчалик ушбу автомобилларнинг нотекис йўлда ҳаракатланиш ва иқлим шароитига мослашувчанлиги текширувдан ўтказилади.

“Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва синовдан ўтказишга тайёргарликнинг барча босқичлари режа асосида олиб борилмоқда, камчиликлар аниқланмади”, – деди лойиҳа раҳбари Толибжон Самсоқов.

Эслатиб ўтамизки, UzAuto Motors жорий йилнинг ёзида “Шевроле Трекер-2” автомобилини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Автомобиль LED ёритгичли кундузги чироқлар, рангли 8 дюмли Chevrolet MyLink сенсор дисплей, 6 динамикли мультимедиа тизими, кўпфункцияли руль, кондиционер, калитсиз эшикни очиш ва двигателни ёқиш, панорамали люк ва орқа ойна истиш тизими, олд ва орқа ойна электроподъёмники билан жиҳозланган.

Хавфсизлик тизими 6 та хавфсизлик ёстиқчалари, орқа кўриниш камераси, шиналар босимини мониторинг қилиш тизими, барқарорликни назорат қилиш тизими (ESP), тормоз (ABS) тизими, тепаликка кўтарилишга ёрдам бериш тизими (HSA), орқа парктрониклар ва Isofix болалар ўриндиғидан иборат.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...