Загрузка
Загрузка
Бош прокуратура «UzAuto Motors»га қарши жиноий иш очмади. Терговчилар  жиноят  аломатларини  топишмаган
Жамият

Бош прокуратура «UzAuto Motors»га қарши жиноий иш очмади. Терговчилар жиноят аломатларини топишмаган

566
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “UzAuto Motors” фаолиятини ўрганиш бўйича бир гуруҳ депутатларнинг Бош прокуратурага юборган сўровига жавобан жиноят ишини очиш рад этилган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Депутат Расул Кушербаев ўзининг Телеграм-каналида маълум қилишича, “UzAuto Motors” фаолиятини ўрганиш бўйича Бош прокуратурага юборган депутатлик сўровига жавоб олган.

Эслатиб ўтамизки, 21 август куни олти нафар халқ депутатлари номидан Бош прокурорга ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарига сўров юборилган бўлиб, унда “UzAuto Motors” фаолиятини ўрганиш сўралган эди.

Депутатлик сўрови депутатлар Расул Кушербаев, Дониёр Ғаниев, Нодир Жумаев, Бекмирзо Эшмурзаев, Зафар Жалолов, Анвархон Темировлар томонидан имзоланган ва юборилган. 

Ўшанда депутатлар Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ўтказилган текширув якунлари бўйича “UzAuto Motors” АЖда қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши, коррупцион ҳолатлар ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларига путур етказиш каби аломатлар кўринаётганлиги сабабли ҳуқуқий баҳо берилиши ва жиноят аломатлари бор ёки йўқлиги юзасидан   текшириш ўтказишни сўрашган.

“4 ноябрь куни Бош прокурор ўринбосари имзоси билан кўплаб сайловчиларни қизиқтираётган масала бўйича хабарнома шаклида жавоб хати олдик. Унда жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли жиноят иши қўзғатиш рад этилганлиги, агар текширишдан норози бўлсак қарор устидан шикоят қилишимиз мумкинлиги маълум қилинган”- деб ёзмоқда Кушербаев.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...