Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. UzAuto Motors компанияси Damas ва Labo автомобилларининг янги модификациясини йўлга қўймоқда. Мухбиримиз хабар беришича, кам бўлсада, бироқ фойдали ўзгаришлар киритилмоқда.
“Бозор эҳтиёжларидан келиб чиқиб, Damas автомобилининг тўрт ўринли модификациясини (ўриндиклар учинчи қаторсиз) ва борт қанотларисиз Labo моделларини ишлаб чиқариш бошланганини маълум қиламиз”, -дея қайд этмоқда UzAuto Motors.
Мазкур автомобиллар ўрта ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқарилмоқда.
Мазкур автомобиллар контрактацияси 2021 йилнинг 5 июлидан бошлаб компаниянинг расмий дилерлари томонидан тақдим этилади.
Янги автомобилларнинг нархи қуйидагича:
-
Дамас – 77 790 000 сўм
-
Лабо – 76 891 000 сўм.
Изоҳлар мавжуд емас