«UzAuto Motors» компанияси Equinox автомобилларини чет элдан  тахминан 22 минг долларга  харид  қилиб, Ўзбекистонда 33 минг доллардан  сотмоқда
Жамият

«UzAuto Motors» компанияси Equinox автомобилларини чет элдан тахминан 22 минг долларга харид қилиб, Ўзбекистонда 33 минг доллардан сотмоқда

391

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. «UzAuto Motors» компанияси умумий нархи 199.9 миллион доллар бўлган 8750 дона Chevrolet Equinox автомобилларини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома тузган. Бир автомобилнинг ўртача нархи 22.8 минг долларни ташкил этаётган бўлса, ички бозорда улар 33.6 минг доллардан сотилмоқда.

Шартнома 2019 йилда General Motors Overseas Distribution LLC компанияси билан тузилган. Унга асосан, Chevrolet Equinox автомобилларини Ўзбекистонга етказиб бериш 2020-2021 йилларда режалаштирилган. Етказиб бериш шартлари - CIP/CPT (Аблик темир йўл бекати,Ўзбекистон).

Тегишли маълумот давлат харидлари сайтида эълон қилинган.

Бундан ташқари, маҳаллий ишлаб чиқарувчи Malibu (1.5T/2.0T LT/ 2.0 T LTZ) автомобилларини етказиб бериш бўйича шартнома тузган. Ҳужжатга асосан, шартноманинг умумий қиймати 57.2 миллион долларни ташкил этиб, автомобилларнинг умумий сони ва нархи кўрсатилмаган.

Chevrolet Malibu автомобилларининг Ўзбекистондаги нархи модификациясига кўра, 278.3 миллион сўмдан 324.4 миллион сўмгачани ташкил қилади.




Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+