Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 19 январдан бошлаб UzAuto Motors “Lacetti” ва “Cobalt”ларни автомагнитоласиз етказиб беради. Мухбиримиз хабар беришича, бу яримўтказгичлар танқислиги билан боғлиқ.
“Covid 19” сабабли яримўтказгичларга талаб кескин ортди. Бу эса, ўз навбатида, ҳозирги интеграл микросхемаларнинг етишмовчилигига олиб келди. Талабни қондириш учун биз имкон қадар ҳамма нарсани қиляпмиз. Бироқ биз бу глобал вазиятни, муаммони ўзимиз ҳал қила олмаймиз”, - дея таъкидлади компания.
Микросхемалар етишмовчилиги UzAuto Motors компанияси учун ягона бўлган GM сертификатига эга автомагнитола ишлаб чиқарувчи Humax корхонасини ҳам четлаб ўтмаган. Корея ишлаб чиқарувчиси автомагнитолани етказиб беришни номаълум муддатга тўхтатганлиги ҳақида расмий хат билан мурожаат қилган.
“UzAuto Motors компанияси автомобилларни етказиб бериш муддатининг узайиши, конвеерларнинг тўхтаб қолиши ҳамда ишчи ўринларнинг қисқаришини олдини олиш учун бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчилар томонидан бундай шароитларда амалда қўлланилган ягона тўғри қарорни қабул қилди – автомобилларни магнитоласиз ишлаб чиқаришга келишилди”, - дея маълум қилмоқда UzAuto Motors
Шундай қилиб, 19 январь кунидан аввал тузилган шартномалар бўйича Chevrolet Lacetti ва Cobalt автомобиллари Humax компанияси томонидан компонентларни етказиб беришдаги узилишлар сабабли мижозларга магнитоласиз етказиб берилади.
“Харидорнинг розилиги билан амалга оширилувчи ушбу мажбурий чоранинг қўлланилиши юзлаб истеъмолчиларга узоқ кутилган автомобилларни яқин орада етказилишини таъминлайди”, - деб таъкидламоқда компания.
Ушбу вазиятдан чиқиш учун магнитоласиз автомобиль харидорларига иккита вариант таклиф этилади:
-
ишлаб чиқарувчи томонидан магнитола қурилмаси ҳамда унинг ўрнатилиш харажатларининг қопланиши билан яқин орада автомобилни магнитоласиз олиш. Хоҳишга кўра, бозордан хоҳлаган турдаги автомагнитолани олиб, ўрнатиш учун UzAuto Motors расмий дилерларига мурожаат қилиш мумкин. Бунда тегишли кафолат йўқотилмайди.
-
автомобилни кейинчалик текин қайта жиҳозлаш билан магнитоласиз олиб кетиш. Ишлаб чиқарувчи томонидан магнитола етказиб берилгандан сўнг, автомобилни қайта жиҳозлаш.
Изоҳлар мавжуд емас