Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz “UzAuto Motors”нинг таъкидлашича, “Nexia”га навбатлар бартараф қилинган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Компания маълумотларига кўра, мамлакат бўйлаб 3 мингдан ортиқ Chevrolet Nexia автомобиллари автосалонларга жўнатилган. Харидорлар дилерларга мурожаат қилиб, пулини тўлашлари ва дарҳол ўз машиналарини олиб кетишлари мумкин.
Эслатиб ўтамизки, 3 мартдан бошлаб UzAuto Motors ўз автомобиллари нархларини оширди. Эндиликда Nexia нархи 119,9 миллион сўмни ташкил қилади. Бошқа автомобиллар нархлари бу ерда кўрсатилган.
Яна бир муҳим жиҳати шундаки, Ўзбекистонда 1 апрелдан автомобил сотиб олиш бўйича шартномаларни рўйхатдан ўтказишнинг янги тизими жорий этилмоқда. Шундай қилиб, олибсотарларни навбатдан чиқариш режалаштирилган.
Изоҳлар мавжуд емас