UzAuto Motors янги автомобиллар нархини эълон қилди. Нархлар хурсанд қилмайди
Жамият

UzAuto Motors янги автомобиллар нархини эълон қилди. Нархлар хурсанд қилмайди

322

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Куни кеча Тошкентда SUV сегменти вакиллари: Chevrolet Tahoe, Traverse, Trailblazer ва Equinox автомобиллари тақдимоти ўтказилди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Trailblazer ва Equinox автомобиллари контрактацияси 27 декабрдан бошлаб UzAuto Motorsнинг барча дилерлик марказларида бошланади. Премиум-синфига мансуб Tahoe ва Traverse моделлари контрактацияси фақат Nurafshon Autocentre (Тошкент вилояти) салонида амалга оширилади.

Компаниянинг таъкидлашича: "UzAuto Motors маҳсулотлар сотиш амалиёти ва таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, бизнес-синф автомобилини танлашда маҳаллий истеъмолчи кўпинча тўлиқ тўпламни афзал кўради. Malibu Turbo 2.0 LTZ ва Tracker LTZ моделларининг ўта оммабоплиги фикримиз далилидир. Шу боис, Chevrolet Tahoe, Traverse, Trailblazer ва Equinox маҳаллий бозорда тўлиқ тўпламда таклиф этилади”.

Автомобилларни "соддалаштирилган" тўпламда сотиб олиш истагида бўлган харидорлар дилерларга ариза қолдириши ёки info@uzautomotors.com. манзили орқали буюртма юбориши мумкин. Етарли миқдордаги буюртмаларни олгандан сўнг компания ушбу автомобилларни мижозларга етказиб беришни таъминлайди.

Автомобиль нархлари (ҚҚСсиз)

EQUINOX

Бошланғич нарх: 225 652 174 сўмдан (23,7 минг доллар)

Redline LT тўплами: 303 478 261 сўм (31,9 минг доллар)



TRAILBLAZER

Бошланғич нарх: от 264 347 826 сўмдан (27,8 минг доллар)

LTZ тўплами: 346 086 957 сўм (36,4 минг доллар)

   

TRAVERSE

Бошланғич нарх: 404 173 913 сўмдан (42,5 минг доллар)

Premier тўплами: 518 260 870 сўм (54,5 минг доллар)


TAHOE

Бошланғич нарх: 517 391 304 сўмдан (54,4 минг доллар)

Premier тўплами: 691 304 348 сўм (72,7 минг доллар)




Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+