UzAuto Motors ўзбекистонликларга сотиб олинган Cobalt машиналарини ўриндиқларни иситиш тизимисиз олиб кетишни таклиф қилмоқда. Бу опциянинг ёқиш учун микросхемалар мавжуд эмас
Жамият

UzAuto Motors ўзбекистонликларга сотиб олинган Cobalt машиналарини ўриндиқларни иситиш тизимисиз олиб кетишни таклиф қилмоқда. Бу опциянинг ёқиш учун микросхемалар мавжуд эмас

435

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. UzAuto Motors ўзбекистонликларга сотиб олинган Cobalt машиналарини ўриндиқларни иситиш тизимисиз олиб кетишни таклиф қилмоқда. Мубиримиз хабар беришича, бу опциянинг ёқиш учун микросхемалар мавжуд эмас. 

"Маълумки, яримўтказгичларнинг глобал танқислиги бутун дунё автомобил саноатига шунингдек UzAuto Motors компаниясига ҳам ўз таъсирини ўтказди. Юзлаб тайёр Chevrolet Cobalt автомобиллари завод автотураргоҳида ўзларининг янги эгаларини кутмоқда. Биргина яримўтказгич деталининг йўқлиги сабаб автомобилдаги ўриндиқни иситиш тизими ишламаслиги автомобилни эгасига топширишга йўл қўймайди”, -дея қайд этмоқда компания.

Юзага келган ҳолатдан келиб чиқиб, UzAuto Motors компанияси яқин орада 4-позиция Chevrolet Cobaltни кутаётган мижозларга автомобилни иситиш ўриндиғи модулисиз таклиф этади. Ушбу комплектация 1 млн сўмни ташкил этади. Уларнинг нархи автомобилнинг умумий нархидан олиб ташланади.

Автомобилда кондиционер ва печка ишлашини таъминловчи иситиш ва совутиш тизим регулятори (HVAC контроллер) ўзгаришсиз ишлайди. Шу билан бирга, щриндиқни иситиш тугмаси ишламайди.

“Харидорнинг розилиги билан амалга оширилувчи ушбу мажбурий чоранинг қўлланилиши узоқ кутилган автомобилларни яқин орада ўз эгаларига етказилишини таъминлайди”, -дея якун қилмоқда компания.

Эслатиб ўтамизки, бугун UzAuto Motors ўз автомобилларини ун омборларида вақтинчалик сақлаш ҳақида “ЎздонМаҳсулот” билан келишув имзолаган. Компания томонидан кўплаб автомобиллар ишлаб чиқарилган бўлиб, хавфсизлик ёстиқчаларига жавоб берадиган микросхемалар етишмовчилиги учун харидорларга етказиб беришнинг имкони бўлмаяпти.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+