Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар қилишича, Uzbekistan Airways Россиянинг бир нечта шаҳарларидан чартер рейсларга чипталарни эркин сотувга чиқарди. Бундан кўзланган мақсад – Ўзбекистон фуқароларининг ўз Ватанларига қайтишлари учун мақбул шароит яратишдир.
Айни дамда Москва, Санкт-Петербург, Ростов-на-Дону шаҳарларидан Тошкентга чартер қатновларга чипталарни сотиб олиш мумкин. Ҳозирча ушбу амалиёт сентябрь ойининг охиригача амал қилади.
“Россия Федерациясининг шаҳарларидан Ўзбекистонга парвоз қилиш фақат Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, ПЗР текширувидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотнома (қатнов жўнашидан олдин камида 72 соат амал қилувчи) тақдим этилган ҳолда рухсат берилади. ПЗР маълумотномаси бўлмаган йўловчилар авиакомпания қатновларига қўйилмайди”, - дея таъкидламоқда Uzbekistan Airways.
Авиачипталарни авиакомпания веб-сайтидан, мобил иловаси орқали, шунингдек, Uzbekistan airwaysнинг энг яқин сотув офисларидан ёки ҳудуддаги авиакомпания ташувларини сотиш агентликларидан сотиб олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз:
- Ўзбекистон ўз фуқароларини олиб келиш учун қўшимча чартерларни ташкил этмоқда;
- Uzbekistan Airways самолётларда йўловчиларнинг ковиддан ҳимояланилиши қандай таъминланишини айтиб ўтди.
Изоҳлар мавжуд емас