Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Uzbekistan Airways апрель ойидан бошлаб ҳар шанба куни Тошкент-Москва йўналиши бўйича авиақатновларни йўлга қўймоқда. Мухбиримиз хабар беришича, ундан барча ўзбекистонликлар фойдаланиши мумкин бўлади.
Парвозлар шанба кунлари амалга оширилади.
Мазкур йўналиш бўйича учиш учун Россияга келишдан аввал 3 календарь кунидан ошмаган ҳолда ПЗР-тестдан ўтиш талаб қилинади (рус ёки инглиз тилларида).
Ушбу рейсга Россияга киришга чеклов қўйилмаган Ўзбекистон фуқаролари Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқига эга чет эл фуқаролари киритилиши мумкин.
“Тушунмовчиликларнинг олдини олиш учун чипталарни тезлаштириб харид қилиш хизматларини таклиф қилувчи шубҳали шахсларга мурожаат этмаслигингизни сўраймиз. Чиптада кўрсатилган ва сиз тўлаган нархни таққослашингизни қаттиқ тавсия этамиз. Авиачипта авиакомпаниянинг расмий сайтида харид қилинса, 3% чегирма амал қилади”, -дея қайд этмоқда авиакомпания.
Эслатиб ўтамизки, “Аэрофлот” томонидан ҳам якшанба кунлари учадиган худди шунга ўхшаш қатнов ташкил этилиб, ундан ҳам барча ўзбекистонликлар фойдаланиши мумкин бўлади.
Тошкент - Москва йўналиши бўйича қатновчи бошқа рейслар чартерлигича қолади. Уларга чипта сотиб олиш учун Россияга киришга рухсат берувчи тегишли асоснома талаб этилади.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас